Туман ҳокими: Самарасиз боғлар ўрнида сабзавот етиштиришдан кўпроқ даромад олинади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Камҳосил, самарасиз маҳаллий боғларни очиқ майдон типига ўтказиш, ўрнида истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш юзасидан тизимли ишлар давом этмоқда.

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев сектор раҳбарлари, соҳага масъул мутасаддилар иштирокида Ўзбекистон темир йўлларининг Жомбой ҳудудидан ўтган қисмини кўздан кечирди. Йўл ёқасидаги теркзор ва маҳаллий боғлар ўрнида ҳосилдор экинлар етиштириш муҳокама этилди. Ҳусусан, “Зумрад Ҳ”, “Қорасув замини” фермер хўжалиги ҳамда “Жомбой файз ҳосил” масъулияти чекланган жамиятининг яйлов типида турган майдонларидан янада самарали фойдаланиш мумкинлиги таъкидланди.

“Жомбой файз ҳосил” МЧЖ ҳисобида 270 гектардан ортиқ ёрдамчи хўжалик майдони мавжуд.  Учрашув давомида жамият раҳбари Икром Абдуллаевга олча ва теракзорлар ўрнида интенсив усулдаги мевали дарахтлар ёки сабзавот экинлари етиштириш мумкинлиги юзасидан тавсия берилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туманимизда 2890 гектар интенсиф боғдорчилик хўжалиги мавжуд. 423 гектар майдонда парваришланган маҳаллий усулдаги мевали дарахтлар эса самарасиз деб топилган.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM