"ASKUE" нореал қарздорлик муаммосига чек қўяди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жомбой туманида ҳудудий электр таъминотини яхшилаш, тўлов интизимини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага замонавий технологиялар жорий этилиши муносабати билан аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш мавзуида йиғилиш ўтказилди. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари иштирокида ўтган тадбирда тизимдаги муаммолар туман мисолида таҳлил қилинди.
МИБ вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Баҳодир Юсупов сўзга чиқиб, тармоққа ноқонуний уланишларни бартараф этишда сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилди. Бу борада туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ш.Хотамовнинг тушунтириши эшитилди. 
Шунингдек, йиғилиш давомида энергия учун ҳисоб-китоб қилишда янги – "ASKUE" тизими жорий этилаётгани айтилди. "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти масъули Аминжон Шарипов лойиҳанинг аҳамияти, афзалликларига тўхталди.
 – Тизим жорий этилиши билан қайта назорат, солиштириш, текшириш, деган гапларга ўрин қолмайди, – деди А.Шарипов. – Истеъмол ҳажми тўғридан тўғри марказий дастурда акс этади. Натижада нореал қарздорлик муаммосига ҳам барҳам берилади. Энергия сарфида табиий йўқотишларнинг максимал даражада бартараф этилишига эришамиз. Фақат бир масалада маҳалла фаоллари кўмагига эҳтиёж сезяпмиз. Аҳолига "ASKUE"нинг афзалликларини тўғри тушунтира олишимиз керак.
Тадбирда қатнашган туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев энергия таъминотини яхшилаш, тўлов интизимини мустаҳкамлашда бир ёқадан бош чиқариб ишлаш вақти келганини таъкидлади. Бу борада тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM