Чорвачилик тармоғи таҳлил қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлигида чорвачиликни ривожлантириш, ҳудудда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари самарадорлиги ошириш мавзуида йиғилиш ўтказилди.

 Вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи Элмурод Ташмуратов иштирок этган тадбирда “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарои ижроси муҳокама этилди. Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев сўзга чиқиб, тармоқда кечиктириб бўлмайдиган ишлар йиғилиб қолгани, бу борада қишлоқ хўжалиги комплексига масъул раҳбарлари аниқ дастур ва режа ишлаб чиқиши зарурлигини таъкидлади.

Туманда озуқабоп экинлар етиштириш, балиқчилик, паррандачилик йўналишларидаги ҳолат, майда ва йирик шоҳли ҳайвонларни мавсумий эмлаш ишлари таҳлил этилди.

Туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Облоқулов ҳамда ветеринария бўлими бошлиғи В.Мўминовга шахсий масъулият юкланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM