Сайёр қабулда Аҳмадбойдан жабрланган фуқаро мурожаат қилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ қабулхонасида туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев, сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Бунда давлат томонидан белгиланган меъёрлар бўлиб, қонун устуворлиги ҳисобга олиниши керак. Олайлик, ишлаб чиқариш учун ер ажратиш онлайн аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Қабул давомида Л.Эргашеа, Н.Жабборова, К.Хўжаев каби фуқароларнинг ушбу мазмундаги мурожаатлари юзасидан тушунтириш берилди. Шунингдек, моддий ёрдам ажратиш, энергия ва суюлтирилган газ таъминоти етказиб бериш билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар тегишли тартибда ўрганиш учун назоратга олинди.

Яқинда бош прокуратура ахборот хизмати томонидан халқ орасида “Аҳмадбой иши” деб ном берилган жиноят тафсилотлари очиқланганди. Сайёр қабул давомида мазкур воқеада жабрланган жомбойлик фуқаролардан бири мурожаат қилди. Туман прокурори А.Турумов Аҳмаджон Турсунов билан боғлиқ иш Тошкент вилоятида содир бўлгани сабабли, иш Бош прокуратура ихтиёрида экани, шундай бўлса-да, жабрланувчи ариза киритиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берди. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши билдирилди.

Тадбирда етмишга яқин фуқаролар мурожаат этди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM