Ҳоким Ғолибжоннинг таклифини қўллаб-қувватлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Марказдан узоқ қишлоқларда маиший хизмат шохобчаларига эҳтиёж юқори экани сир эмас. Айрим ҳудудларда сартарошхона, этикдўзлик устахоналари ҳам етишмайди. Агар шундай хизмат турлари йўлга қўйилса, яхши даромад топиш мумкин.

Буни ўз вақтида англаган Ғолибжон Қосимов бизнес-режа ишлаб чиқди. Наймантепа маҳалласи марказида сартарошхона ва гўшт дўкони очишни мақсад қилмоқда.

6-умумтаълим мактабида ўтган “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

– Бизга шундай ташаббускор ёшлар керак, – деди ҳоким. – Ғолибжонни ҳар қандай масалада қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Қўшимча тарзда аёллар гўзаллик салони, этикдўзлик устахонаси ташкил қилишни ҳам таклиф қиламан.

Тадбир давомида Ж.Эшонқулов чорвачилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи эканини билдирди. Кредит ажратишда амалий ёрдам сўради. “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан унинг режаси рўёбга чиқарилиши белгиланди.

Учрашувда туманимиздаги Бош вазир қабулхонаси мудири З.Хўжаевнинг 2019 йил якунлари бўйича ҳисоботи эшитилди. “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан семинар-тренинг ўтказилди.

Фан олимпиадасининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 6-умумтаълим мактаби ўқувчилари Г.Ҳимматқулова, Ж.Бекназаров, Ш.Омонов туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM