Ҳарбийлик ёшлар учун шарафли касбга айланмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоятимиз ҳокими бошчилигида жойларда ҳарбийлар билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Булунғур туманида жойлашган ҳарбий қисмда ўтди. Жомбой туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳамда ИИБ бошлиғи, майор С.Шавманов қатнашган давра суҳбатида алоқачи зобитлар, қисм офицерларининг яшаш шароитлари, муаммолари ўрганилди.

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан табриклар экан, бугунги тинчлик-осудалик, мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашда соҳа ходимларининг хизматларини эътироф этди.

– Қачонлардир ҳарбий хизматга бориш, фарзандини ҳарбийликка йўллаш ота-она учун оғир эди, – деди ҳоким. – Шукурки, мустақиллик йилларида ўзлигимизга эришдик. Юрт фарзандлари учун Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш – бурч, Ватанни қўриқлаш – шараф, аскарлик – баркамоллик тимсолига айланиб боряпти.

Дарҳақиқат, давлатимиз томонидан ҳарбийларга бўлган эътибор ёшларимизнинг Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга қизиқиш ва интилишини ошириш билан бирга, армиядан сўнг шартнома асосида хизматни давом эттириш, олий ўқув юртларига ўқишга кириш иштиёқини ҳам янада кучайтирмоқда.

Тадбир давомида ҳарбий қисм хизматчилари номидан капитан К.Ашуров сўзга чиқди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM