Аҳоли билан ўтказиладиган қабуллар янги босқичга кирди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Куни кеча Президент раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, 2019 йил якунлари ва 2020 йил режалари ҳудудий раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди. Унда давлатимиз раҳбари сўнгги икки йилда халқ розилигига эришиш, фуқаролар учун етарли турмуш шароитларини яратиш борасида улкан ишлар амалга оширилганини қайд этди. Шунингдек, 2020 йил бу борада синов босқичи бўлиши алоҳида таъкидланди.

Ўтган бир йил давомида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари жойларда сайёр учрашувлар ўтказганидан хабарингиз бор. Янги йилда ҳам ушбу тадбирлар тизимли равишда давом эттирилади. Халққа янада яқинроқ бўлиш, ижтимоий муаммоларни аниқлаш, тезкор бартараф этиш чоралари кўрилади.

2020 йилда белгиланган дастлабки сайёр қабул бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги халқ қабулхонасида ўтди. Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев, сектор раҳбарлари А.Турумов, С.Шавманов қатнашган учрашувда фуқароликка қабул қилиш, ҳудудларда ижтимоий соҳа объектлари барпо этиш, инфратузилмани яхшилаш каби масалалар муҳокама этилди. Найман, Эски Жомбой, Нўш, Деҳқонобод, Зарафшон маҳаллаларидан келган фуқароларнинг мурожаатчилари ўрганилди.

 Ш.Маматқулова, Ш.Аҳмадова, Х.Қўшоқова, М.Усмонов каби фуқароларнинг муаммоси алоҳида назоратга олинди. Тадбир давомида элликдан ортиқ  мурожаат қабул қилинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM