Сектор раҳбари Эски Жомбой аҳолиси билан учрашди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

3-сектор раҳбари С.Шавманов Эски Жомбой маҳалласида яшовчи фуқаролардан тушган мурожаатларни жойига чиқиб ўрганди.

Учрашув давомида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудудга ўрнатилган тунги чироқларнинг тармоққа уланмагани билдирилди. Ноқонуний қурилишлар сабаб умумфойдаланишдаги йўлларнинг ёпиб қўйилгани танқид қилинди. Шунингдек, қишлоқ қабристонини ободонлаштириш, атрофини девор билан ўраш масаласи муҳокама этилди.

Тадбир давомида аҳолининг якка тартибдаги ўнга яқин мурожаатлари ҳам қубул қилинди. Уч нафар фуқаронинг биометрик паспорт олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантириладиган бўлди.

Коммунал хизмат кўрсатиш ва йўл қурилиши бўйича тушган мурожаатлар қисқа фурсатда мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиши белгиланди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM