Президент ишончи – шараф

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказди. Тадбирда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Президентимизнинг Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуси тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.
– Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, – дея таъкидлаган Президент.
Йиғилишни видеоконференция орқали Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, жумладан туманимиз ёшлари ҳам кузатиб боришди.
– Президентимиз ишончи, эътиборидан руҳландик, – дейди Ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоли Н.Ғаффорова. –  Ёшлар аудиториясига мўлжалланган ОАВлар негизида “Ёшлар медиа холдинги” ташкил этилиши борасидаги таклиф айниқса, менга манзур бўлди. Ўйлайманки, 2020 йил чинакам ёшлар йили бўлади. Тадбирдан ўзимга янгидан-янги мақсадлар билан чиқдим.
Видеоконференциядан сўнг туманимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлардан бир гуруҳи тақдирланди. Тадбирда қатнашган туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев Президент билдираётган ишонч катта шарафлиги, Ватанга муносиб фарзанд бўлиш ҳар бир ўқувчининг вазифаси эканини айтди. Беш ташаббус ижроси бўйича тенгдошларига намуна бўлган фан, бадиий ижод, санъат ва спортда фаол ёшларга туман ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM