"Энг китобхон оила" ҳамда "Энг китобхон маҳалла" танловларининг ҳудудий босқичи ўтказилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга доир топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда  “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон мактаб” ва “Энг яхши китобхон маҳалла” кўрик-танловлари ўтказилиши белгиланган. Бугун секторлар кесимида танловнинг ҳудудий босқичи ўтказилди.

Номзодлар оила ва маҳаллада китобхонлик муҳитини ёритиб беришлари талаб этилди. Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари бўйича савол-жавобларда уларнинг билим-савияси синовдан ўтди.

­– Танловда Қўрғонсаломон маҳалласи вакили сифатида иштирок этдик, –  дейди Д.Алимардонова. – Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, устоз О.Асадова билимимизни баҳолар экан, бундан кейин ҳам ўқишимиз зарур бўлган асарларни тавсия этди.

Ҳудудий босқич ғолиблари туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, якуний босқич ғолибларини “Спарк” автомобили ҳамда 100 миллион сўм пул муокофти кутмоқда.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM