Солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкаларининг 2018 йилдаги ўзгаришлари, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЖОМБОЙ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ МОЛИЯ БЎЛИМИ

БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИ БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА БЮДЖЕТЛАРО МУНОСАБАТЛАР БЎЛИМИ

Солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкаларининг 2018 йилдаги ўзгаришлари, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида

 

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Ж О М Б О Й – 2 0 1 8

 

Солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкаларининг 2018 йилдаги ўзгаришлари, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари бўйича

ТУШУНТИРИШ

        

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарорига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ва  қўшимчалар ҳамда солиқлар ва мажбўрий тўловларнинг 2018 йил учун тасдиқланган ставкалари бўйича ушбу тушунтириш  тайёрланди.

 

Жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлар бўйича ўзгариш ва қўшимчалар

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг учунчи ва тўртинчи шкаласи 2018 йил 1 январдан бошлаб  0,5 фоизли пунктга пасайтирилди ва қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

Солиқ солинадиган даромад

Солиқ ставкаси

ЭКИҲнинг бир бараваригача миқдорда

даромад суммасининг 0 фоизи

 

ЭКИҲнинг бир бараваридан (+1 сўм) беш бараваригача миқдорда

 

энг кам иш ҳақи миқдорининг бир бараваридан ошадиган сумманинг 7,5 фоизи

ЭКИҲнинг беш бараваридан (+1 сўм) ўн бараваригача миқдорда

 

беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 16,5 фоизи

ЭКИҲнинг ўн бараваридан (+1 сўм) ва ундан юқори миқдорда

 

ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 22,5 фоизи

 

Бунда, солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига-2018 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи микдоридан (172 240 сўм) келиб чиқиб аникланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи микдори ўзгарган такдирда хам кайта кўриб чиқилмайди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чикариш мақсадида, энг кам иш ҳаки микдори йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобга олинади (йил бошидан бошлаб тегишли даврнинг хар бир ойи учун ЭКИҲнинг жами суммаси).

Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан “0” ставка бўйича солиқсолинадиган даромадни (энг кам иш ҳақини) чегирган ҳолда 2 фоиз микдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

Қонун хужжатларига мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг алохида даромад турларини солиққа тортиш мақсадида энг кам ставка 7,5 фоиз микдорида қўлланилади.

 

Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ  бўйича

Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2018 йилда қуйидагича белгиланди:

 

 

                  №

Фаолият тури

Қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқторларда)

Тошкент шаҳар

Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар

бошка

шаҳарлар

бошка

ахоли

пунктлари

 

Чакана савдо:

 

 

 

 

 

озиқ-овкат ва ноозик-овқат товарлари билан

7,0

5,0

3,0

2,5

1

деҳқон бозорларида қишлок хўжалиги маҳсулотлари билан

3,5

2,5

2,0

1,5

 

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

3,5

2,0

1,5

0,5

2

     Маиший хизматлар

2,5

1,5

1,0

0,5

3

Ўз маҳсулотини ишлаб чикариш ва сотиш, шу жумладан, миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда утириш жойлари ташкил қилмасдан доналаб сотиладиган овкатларнингайрим турларини тайёрлаш ва сотиш

2,0

1,5

1,0

0,5

4

Бошқа фаолият турлари

2,0

1,5

1,0

0,5

5

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:

 

 

 

 

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

1,5

8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

2,0

12 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

3,0

12 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

3,5

 

Қатъий белгиланган солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси йил бошига - 2018 йил 1 январ ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳаки миқдоридан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳаки миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмаслик тартиби сакланиб қолинди.

2018 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар, I ва II гуруҳ ногиронлари ҳисобланган жисмоний шахслар қатъий белгиланган солиқни ойига ЭКИҲнинг 50 фоизи микдорида тўлайдилар.

 

Жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғи бўйича

2018 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари мол-мулкнинг кадастр қийматидан белгиланди (2017 йилда мол-мулкнинг инвентаризация кийматидан):

турар жойлар, квартиралар, дала ховли қурилмалари (умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), бошка иморатлар, хоналар ва иншоотлар учун 0,2 фоиз миқдорида (2017 йилда 1,7%);

шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан 
500 кв.метргача бўлган турар жой ва квартираларга 0,25 фоиз микдорида (2017 йилда 2,1%);

майдони 500 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун эса 0,35 фоиз микдорида (2017 йилда 2.9%);

бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жой ва квартиралар, дала ҳовли қурилмалари учун 
0,25 фоиз миқдорида (2017 йилда 2.1%) белгиланди.

Бунда, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкининг кадастр қийматини аниқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан сўнг белгиланган тартибда солиқ тўловчиларга етказилади.

2018 йил 1 январдан бошлаб:

жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида мол-мулкнинг кадастр қиймати кадастр хужжатларидан келиб чиқиб, бироқ42 000,0 минг сўмдан кам бўлмаган миқдордан келиб чиқиб ҳисобланади;

жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш бўйича органлар томониданбелгиланган кадастр қиймати бўлмаса, солиқ ундириш учун Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек вилоят марказларида 210 000,0 минг сўм, бошка шаҳарлар ва қишлоқ жойларда 90 000,0 минг сўм микдорида мол-мулкнинг шартли қиймати белгиланди;

мол-мулкка кадастр қийматидан келиб чиқиб солиқ солишга ўтгандан кейин солиқ юкининг кескин ўсишини олдини олиш мақсадида, кадастр қиймати асосида ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси 2017 йил учун ҳисобланган солиқ суммасидан 1,2 баравардан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларига тегишли Халқ депутатлари кенгаши билан келишиб ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича белгиланган ставкаларга 0,7 дан 1,3 гача пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқи берилди.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган янги қурилган турар жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг шартли қийматининг икки бараваридан келиб чиққан ҳолда ундирилади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш максадида солиқ солинмайдиган майдон умумий майдоннинг 60 кв.м ҳажмида белгиланади.

 

Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи бўйича

Ер солиғи ставкалари 2018 йилда 1,15 бараварга индексация қилинди.

Жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти учун берилган ер участкаларидан солиқ юридик шахслар учун тасдикланган ставкалар бўйича ундирилади.

Кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мулжалланмаган жойлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер солиғи яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ер майдонини қаватлар сонига бўлган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чикаришмақсадида ер участкаларининг қўйидаги нормативлари қўлланилади:

    -Тошкент ш., Нукус ш. ва вилоят буйсунувидаги шаҳарлар - 0,06 га;

    -бошқа аҳоли пунктлари (деҳқон хўжаликларидан ташқари) - 0,1 га.

Белгиланган нормативлардан юқори ер участкалари учун базавий ставкаларга эса оширувчи коэффициент -1,5 қўлланилади.

Тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкаларига агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ер солиғи икки баравар ставкада туланади.

 

 

Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар бўйича ўзгариш ва қўшимчалар

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича

            2018 йил 1 январдан бошлаб, фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг бирлаштирилиши муносабати билан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ягона ставкалари белгиланди.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкаси 2017 йилда амалда бўлган 15,5 фоиз (фойда солиғи-7.5% , ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи - 8%) ўрнига 14 фоиз микдорида белгиланди.

Тижорат банклари учун солиқ ставкаси 2017 йилда амалда бўлган 
23 фоиз (фойда солиғи -15% ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи -8%) ўрнига 22 фоиз микдорида белгиланди.

Бунда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш тарзидаги вактинчалик имтиёзларга эга бўлган корхоналар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини имтиёз муддати тугагунга қадар икки баробар пасайтирилган ставка бўйича тўлайдилар.

Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун фойда солиғи ставкалари рентабеллик даражасидан келиб чиқиб:

- рентабеллик даражаси 20 фоизгача -14 фоиз микдорида;

- рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлган фойда суммасига - 50 фоиз микдорида белгиланди.

Рентабеллик фойда солиғини тўлагунга қадар фойда суммасининг сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига нисбати сифатида аникданади. Мобил алока хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алока компаниялари) учун фойда солиғининг ҳисобланиши ва тўланиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ кўмитаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга солиқ ставкаси 10 фоиз микдорида сакланиб қолинди.

Ягона солиқ тўлови бўйича

            Ягона солиқ тўловининг ставкалари микрофирмалар ва кичик корхоналар учун (савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан ташкари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПК-3454-сонли қарорининг 9-1-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овкатланиш корхоналари, шу жумладан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 9-2-иловасига мувофиқ хамда айрим тоифадаги корхоналар учун 
9-3-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

1.Иктисодиётнинг барча тармоқларидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиз миқдорида белгиланди, бундан 9-1-илованинг 2-7-бандларида назарда тутилганлар мустасно.

2.Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар (божхона брокерлари) учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2017 йил даражасида 5 фоиз микдорида сақланиб қолинди.

         3.Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган, юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йули билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар, шунингдек ломбардлар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2017 йил даражасида солиқ солинадиган базага нисбатан 30 фоиз микдорида сакланиб колинди.

         4.Қуйидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун:

брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиганлар бундан мустасно) ҳисобланадиган, шунингдек воситачилик, топширик шартномаси ва воситачилик хизматларини кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 33 фоиз микдорида сакланиб колинди;

қимматли коғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 13 фоиз микдорида сакланиб қолинди.

Бунда, ушбу бандда кўрсатилган микрофирма ва кичик корхоналар учун солиқ солинадиган база ҳак суммаси (ялпи даромад) кўринишида аникданади.

         5.Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган (ижарага беришдан олинадиган даромад 60 фоиздан юқори бўлган) юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2017 йил даражасида солиқ солинадиган базага нисбатан 30 фоиз микдорида сакланиб қолинди.

          6. 2018 йил 1 январдан бошлаб тайёрлов ташкилотлари фаолияти улгуржи савдога тенглаштирилади ва уларга нисбатан улгуржи савдо корхоналари учун белгиланган солиқ солиш тартиби татбиқ этилади.

Бунда, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, саралаш, сақлаш ва қадоқлаш фаолиятини амалга оширувчи тайёрлов ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 2017 йилда белгиланган 33 фоиз ўрнига 4 фоиз микдорида белгиланди.

         7.Умумий овкатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 10 фоиз, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган умумий овкатланиш корхоналари учун эса солиқ солинадиган базага нисбатан 8 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

        8.Қуйидаги жойларда жойлашган чакана савдо корхоналари учун (бундан улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналар ҳамда улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари мустасно):

аҳоли сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда - ягона солиқ тўлови ставкаси 4 фоиз микдорида;

бошқа ахоли пунктларида - ягона солиқ тўлови ставкаси 2 фоиз микдорида;

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда - ягона солиқ тўлови ставкаси 1 фоиз микдорида сақланиб қолинди.

9.Фаолиятни юритиш жойидан қатъий назар бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ, шунингдек алкоголли ва тамаки маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2017 йил даражасида товар оборотига нисбатан 4 фоиз микдорида сақланиб қолинди.

10. 2018 йил 1 январдан бошлаб нотижорат ташкилотларига ходимлар сонидан қатъи назар тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар қисмида ягона солиқ тўловини микрофирма ва кичик корхоналар учун назарда тутилган тартибда тўлаш ҳукуқи берилди.

           11.Улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари учун (улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари бундан мустасно) ягона солиқ тўлови ставкаси 2017 йил даражасида 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

           12.Улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси жойлашган жойига қараб куйидагича белгиланди:

ахолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда - 3 фоиз микдорида;

бошка ахоли пунктларида - 2 фоиз микдорида;

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда - 1 фоиз микдорида сақланиб қолинди.

           13.Ахоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли туманлари таркибига киритиш “Ахоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисида”ги йуриқномага (Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 11 ноябрда 1868-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.

          14.Чакана савдо корхоналари мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган ва турли аҳоли пунктларида жойлашган, улар бўйича ягона солиқ тўловининг турли ставкалари белгиланган бир нечта савдо шохобчаларига эга бўлса, улар томонидан ҳар бир савдо шохобчаси бўйича товар айланмасининг алохида-алохида ҳисобини юритиш хамда мазкур ахоли пунктлари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби сакланиб қолинди.

          15.Ягона солиқ тўловининг барча тўловчилари учун (чакана савдо корхоналари бундан мустасно) ягона солиқ тўловининг энг кам микдорини ҳисоблашда ягона база этиб, улар эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чикиб ҳисобланадиган ер солиғининг уч карра микдоридаги суммани белгилаш тартиби сакланиб қолинди, конун хужжатларида назарда тутилган холлар бундан мустасно.

Бунда, чакана савдо корхоналари учун айнан шу турдаги фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ягона солиқ тўловининг энг кам микдорини ҳисоблаш тартиби сакланиб қолинди.

            16. 2018 йил 1 январдан бошлаб умумий майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга бўлган ягона солиқ тўловини тўловчилари учун барча ер майдонидан ер солиғини тўлаш мажбурияти киритилиши билан биргаликда уларга ягона солиқ тўловининг энг кам микдорини инобатга олган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби бекор қилинади.

Ягона солиқ тўловини тўловчилари томонидан ер солиғини ҳисоблаб чикариш ва тўлаш тартиби Адлия вазирлигида рўйхатга олингандан сўнг солиқ тўловчиларга белгиланган тартибда етказилади.

          17.Лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар (мазкур фаолият тури доирасида) учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 33 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Қўшилган қиймат солиғи бўйича

 

Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Акциз солиғи бўйича

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси худудига олиб келинадиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПК-3454-сонли қарорининг 12-1 ва 12-2-иловаларига мувофиқтасдиқланди.

Акциз солиғи ставкалари қуйидагича индексация қилинди:

-Этил спирти қўшилмаган табиий вино  -  10 фоиз

-Коньяк  -  27 фоиз

-Этил спирти, ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари - 25 фоиз

-Тамаки маҳсулотлари  - 50 фоиз

- бошқа турдаги винолар ва пиво  - 20 фоиз

 

 

Сув ресурсларидаи фойдаланганлик учун солиқ  бўйича

              Сув ресурсларидаи фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2018 йилда 1,15 бараварга индексация қилинди, жумладан:

             Иқтисодиётнинг барча тармоқлари юридик шахслари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли карорининг 13-иловасининг    2-4-бандларида кўрсатилганларидан ташқари), деҳқон хўжаликлари (юридик ва жисмоний шахслар), шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланадиган жисмоний шахслар учун 1 куб. метр ер усти сув манбалари учун 98,2 сўм ва ер ости сув манбалари учун 124,8 сўм миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашлари белгиланди.

             Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи ташкилотларга алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаришда фойдаланган сув ҳажмларининг 1 куб. метри учун       15870 сўм миқдорида ҳамда бошқа мақсадлар учун 1 куб. метр ер усти сув манбалари учун 98,2 сўм ва ер ости сув манбалари учун 124,8 сўм миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашлари белгиланди.

             Бунда мазкур ташкилотлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солиш тартибидан (умумбелгиланган ёки соддалаштирилган солиқ солиш тартиби) қатъий назар тўлайдилар.

 

Мол-мулк солиғи бўйича

             Мол-мулк солиғининг базавий ставкаси 2017 йил даражасида 5 фоиз микдорида сақланиб қолинди.

             Белгиланган муддатларда ўрнатилмаган ускуналар ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари учун, агар қонун хужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мол-мулк солиғи икки баравар ставкада тўланади.

             Шунингдекюридик шахсларнинг мол-мулк солиғи объекти қилиб фақатгина кўчмас мулк объектлари белгиланди

 

Ер солиғи буйича бўйича

             Ер солиғи ставкалари 2018 йилда 1,15 бараварга индексация қилинди.

 

Ягона ер солиғи бўйича

             Қишлок ҳўжалиги товар ишлаб чиқарувчи ягона ер солиғи тўловчилари учун ягона ер солиғи ставкаси ерларнинг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз микдорида сақланиб қолинди.

             Бунда ҳар бир ҳўжалик бўйича қишлок ҳўжалиги ерларининг норматив қиймати Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг “Ўздаверлойиҳа” Ўзбекистон давлат илмий-лойиҳа институти томонидан белгиланади.

 

Махаллий солиқлар ва йигимлар бўйича

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли карорига мувофиқ маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг энг юқори ставкалари қуйидагича тасдиқланди:

          1.Бензин, дизель ёқилгиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ  ставкалари куйидагича белгиланди:

             -бензин ёқилғиси - 1 литр учун 232,5 сўм /1 тоннага 308 850 сўм;

             -дизель ёқилғиси - 1 литр учун 232,5 сўм /1 тоннага 282 500 сўм;

             -суюлтирилган газ - 1 литр учун 230 сўм/1 тоннага 436 300 сўм;

             -сиқилган газ - 1 куб метр учун 305 сўм.

             Бунда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни реализация қилишда бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни ишлатганлик учун олинадиган солиқ 1 литр ҳисобида, бошқа ҳолларда эса 1 тонна ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади.

             Кўрсатилган ставкалар миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади. Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаларининг қайта ишлашга берилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича микдорлари бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисобга олган ҳолда бензин ва дизель ёқилғисига чакана нархлар доирасида шакллантирилади. Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёдан қайта ишлашга бериш асосида ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар, ҳисоблаб чикариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ  қўмитаси томонидан белгиланади.

             2. 2018 йил 1 январдан бошлаб, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг: Тошкент шахри; Нукус шахри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар; бошка шаҳарлар; бошка аҳоли пунктлари бўйича табақалаштирилган ставкалари жорий этилди. Жумладан:

             Алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан, умумий овкатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши учун йиғим миқдори қўйидагича белгиланди:

-          Тошкент шаҳрида - ойига ЭКИҲнинг 6 баравари миқдорида;

-          Нукус шахри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда - ойига ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида;

-          бошка шаҳарларда - ойига ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида

-          бошка аҳоли пунктларида - ойига ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида.

             Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар учун йиғим миқдори қўйидагича белгиланди:

-          Тошкент шахрида - ойига ЭКИҲнинг 4 баравари микдорида;

-           Нукус шахри ва вилоят маркази булган шахарларда - ойига ЭКИҲнинг 3,5 баравари микдорида;

-           бошка шахарларда - ойига ЭКИҲнинг 3 баравари микдорида;

-          бошка ахоли пунктларида - ойига ЭКИҲнинг 2 баравари микдорида.

             3.Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим миқдори 2017 йил даражасида сақланиб қолинди, яъни:

-          Тошкент шаҳрида йиғим миқдори бир ойда ЭКИҲнинг 
5 баравари;

-          вилоят марказларида - ЭКИҲнинг 3 баравари;

-          бошқа аҳоли пунктларида - ЭКИҲнинг 2 баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

             Йиғим ставкаси йил бошига - 2018 йил 1 январ ҳолатига белгиланган ЭКИҲ микдоридан (172 240 сўм) келиб чикиб аниқланади ва йил давомида ЭКИҲ микдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

 

Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар буйича

             Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йул жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ягона тўлов турига - Бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга  бирлаштирилганлиги муносабати билан 2018 йил учун ставкаси  3,2 фоиз миқдорида белгиланди.

 

 

             Микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда фермер ҳўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси солиқ солиш базасига нисбатан 2017 йил даражасида - 15 фоиз микдорида сақланиб қолинди.

             Бунда мазкур тоифа корхоналари учун ягона ижтимоий тўлов суммаси қўйидаги микдорларда тақсимланади:

-          Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси-14,8 %

-          Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши-0.1%

-          Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси-0,1 %

             Бошқа тўловчилар учун ҳам ягона ижтимоий тўлов ставкаси 2017 йил даражасида 25 фоиз микдорида сақланиб қолинди. Бунда ягона ижтимоий тўлов суммаси қўйидаги микдорларда тақсимланади:

-          Бюджетдан тапқари Пенсия жамғармаси-24,8 %

-          Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши-0,1%

-          Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси-0,1 %

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаси 2017 йил даражасида 8 фоиз микдорида сақланиб қолинди.

 

Имтиёзлар бўйича

1. 2023 йилнинг 1 январига қадар:

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекисининг 60-63-моддаларида кўрсатилган манбалардан қўшимча даромад оладиган бюджет ташкилотлари ундириладиган барча солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғим ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;

Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий олий ўқув юртлари Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган таълим фаолияти доирасида солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан, шунингдек чет эллик ҳодимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қисмидан ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилди.

2. 2018 йил 1 апрелдан бошлаб:

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар, шу жумладан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича;

Экспорт қилувчи корхоналарга экспорт улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда.

Солиқ солишнинг алоҳида масалалари

 

            1.2018 йил 1 январдан бошлаб автомобиль транспортида юкларни ташиш хизматларини кўрсатадиган корхоналар учун, солиқ солиш тизимидан қатъий назар улар томонидан тўланадиган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг жами суммаси битта транспортга ҳисоб-китоб қилинганда ушбу фаолият тури бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги назарда тутилди. Бунда, қўшимча ҳисобланган сумма юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ягона солиқтўловини тўлаш ҳисобига ўтказилади.

            2.Юридик шахслар учун кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди, унга мувофик мазкур даромадлар шартнома бўйича ўрнатилган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, аммо давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқилган микдордан кам бўлмаслиги лозим.

            3.Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари қўйидагича белгиланди:

-турар жойни ижарага беришда 1 кв.метр учун Тошкент шаҳрида - 
4 500 сўм, Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда - 3 000 сўм ва бошка аҳоли пунктларида - 1 500 сўм;

-нотурар жойларни ижарага беришда 1 кв.метр учун Тошкент шаҳрида - 9 000 сўм, Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда - 6 000 сўм ва бошқа аҳоли пунктларида - 3 000 сўм;

-енгил автомобилларга (йуловчилар, юк ташиш учун мўлжалланган ва ўриндиқлари сони хайдовчини ҳисобга олмаган ҳолда 8 та жойдан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) 1 автотранспорт воситаси учун - 330 000 сўм;

-микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобилларига 1 автотранспорт воситаси учун - 645 000 сўм ижара тўловининг энг кам миқдорларидан иборат.

            4.Мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов ҳар ойга 4 000сўм миқдорида белгиланиб, қўйидагича таксимланади:

            - Давлат бюджетига -29 %

            - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига-70 %

            -Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги илмий инновацияларни ривожлантириш жамғармасига- 1 %.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM