Жомбой туман ҳокимининг 2020 йил 2 декабрдаги 1002-сонли қарорига асосан, “Хожиакбар баракали замини” фермер хўжалиги билан тузилган ерни узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинди.
Шу муносабат билан Х.Низаматов массивида жойлашган 26,2 гектар ер майдонлари туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилди.
Фермер хўжалиги таъсисчиси Норбой Миртозаевга ушбу фермер хўжалигини тугатиш ва давлат рўйхатидан чиқариш масъулияти юклатилди. “Жомбой тонги” газетасининг 2020 йил 15 декабрдаги 24-сонида чоп этилган эълонга кўра, ушбу ер майдонлари янги фермер хўжалиги ташкил этиш ёки мавжуд хўжаликларни кенгайтириш учун танловга қўйилди.