Сув хавф солмасин...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари кучайтирилмоқда.

Ички ишлар бўлими, ирригация тизими ходимлари билан ҳамкорликда Зарафшон дарёси, Мирза ариқ, Қорасув, Булунғур каналларида 12 марта рейд тадбири ўтказилди. Бунда 124 нафар фуқаро қамраб олинди. Асосий эътибор сувда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида аҳолига тушунча беришга қаратилиб, мавзуга оид 75 та эслатма тарқатилди.

Муқаддам чўкиш ҳолати қайд этилган, аҳоли кўп чўмиладиган ҳавзаларга “Чўмилиш қатъий тақиқланади!”, “Купание строго запрещается!” ёзувли лавҳалар ўрнатилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, сўнгги икки йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз ҳудудида 20 нафар фуқаро чўкиш натижасида вафот этган. Кўрсаткичнинг 60 фоизини эҳтиётсизлик, 25 фоизини маст ҳолда чўмилиш, 10  фоизини ёш болаларни назоратсиз қолдириш ва 5 фоизини номаълум сабаблар ташкил этади.

Бу каби нохушлик туманимизда юз бермаслиги учун огоҳ бўлишимиз, лоқайдликка чек қўйишимиз зарур.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими фуқаролардан юқоридаги қоидаларга амал қилишни ҳамда ёш болаларни назоратсиз қолдирмасликни сўрайди.

Феруз ЭРГАШЕВ,

туман ФВБ фуқаро муҳофазаси бошлиғи, катта лейтенант.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM