Қарийб минг нафар болажонлар оромгоҳга қамраб олинади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Қалдирғоч" оромгоҳи жорий мавсумдан болажонларни бағрига олиши ҳақида хабар қилгандик. Айни пайтда муассасада иш қизғин давом этяпти.

– Оромгоҳни мавсумга ҳозирлаш жараёнида ҳудуд ховлисига асфальт ётқизилди, – дейди туман халқ таълими бўлими мудири З.Юсупова. – Дарахтларни тартибга келтириш, бино-иншоотларни таъмирлаш, оқлаш ишлари якунига етмоқда. Саноқли кунлардан сўнг "Қалдирғоч" гулзор масканга айланади. Июнь ойининг иккинчи ўн кунлигидан болажонлар қабул қилинади. Мавсум давомида 400 нафар ўқувчи соғломлаштирилиши режалаштирилган. Биринчи навбатда "Темир дафтар"да турган оила фарзандлари ҳисобга олинади.

Шунингдек, туманимиздаги 2-, 18- ва 23-умумтаълим мактабларида кундузги оромгоҳлар фаолияти ҳам ташкил этилади. Уларга 570 нафар бола қамраб олинади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM