54 та мактабда ''Сўнгги қўнғироқ'' янгради

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Якунига етаётган ўқув йилида туманимиздаги барча таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди. 2161 нафар битирувчи синф йигит-қизлари катта ҳаёт сари қадам қўйишди.

Улар орасида Достонбек Исломов, Жавоҳир Имомов, Миршариф Азимжонов каби муддатидан аввал талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган ўқувчиларнинг ҳам борлиги қувонарлидир. Бундан ташқари, битирувчилардан 21 нафари олтин, 6 нафари кумуш медалга сазовор бўлди.

''Сўнгги қўнғироқ'' тадбирларида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, халқ орасида ҳурмат қозонган мутасаддилар қатнашди. Хусусан, 21-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда 4-, 9- ва 11-синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Туман ҳокими Қаюм Собиров сўзга чиқиб, битирувчиларга орзулар рўёби сари оқ йўл тилади.

– Мақсади пок ва аниқ инсон ҳаётда қоқилмайди, – деди ҳоким. – Интилинг, бунинг учун Сизда етарлича куч, билим бор. Ўзингизни синанг, ҳаракат сари тўхтамай ҳаракат қилинг. Орзу-ниятларингизга, албатта, эришасиз.

Бадиий қисмда ўқувчилар томонидан дилтортар тароналар, шеъру қўшиқлар ижро этилди. Ўқув йилини муваффақият билан битирган ўқувчи ва педагоглар тақдирланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM