Жомбойда нефтни қайта ишлаш мажмуи барпо этилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Инвестициявий жозибадорлик ҳудуд ривожида муҳим омил саналади. Хорижий сармоядорлар билан ўтказилаётган музокараларда туманимизнинг аэропорт, халқаро автомобиль йўлига яқин жойлашуви, ишчи кучи ва табиий ресурсларнинг қулайлиги ҳақида маълумот берилмоқда.

Жумладан, туман ҳокими иштирокида ўтган жанубий кореялик инвесторлар билан учрашувда нефтни қайта ишлаш корхонаси барпо этиш муҳокама этилди. "Моҳисар" масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилиши кутилаётган лойиҳа учун Ҳолвойи маҳалласидан 8 гектар ер майдони ажратилган. Сармоядорлар ушбу ҳудудда замонавий кимё мажмуаси барпо этишни мақсад қилишмоқда.

Музокара давомида ҳудудга 2,5 миллион АҚШ доллари инвестиция киритилишига келишиб олинди. Шунингдек, келгусида чиқиндиларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, экотуризм йўналишларини ривожлантиришда ҳам ҳамкорлик қилиш белгиланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM