Туманимиз тиббиёти халқаро ташкилот эътиборида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"UNESCO"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассислари туманимизда бўлиб, тиббиёт масканларида мавжуд шароитлар билан танишишди. Жараёнда оналик ва болалик, кичик ёшдаги болаларнинг эмланиши ҳолати ўрганилди.

Икки кун давом этган тадбирда Ғазира маҳалласининг Ғаровтепа қишлоғидан 24 та хонадон танлаб олиниб, сўровнома ўтказилди.

Ўрганиш хулосасига кўра, туманда оналик-болаликни ҳимоя қилиш, эмлаш ва профилактика ишлари юқори савияда ташкил этилгани эътироф этилди. Айниқса, муассасаларнинг УТТ, ЭКГ каби қурилмалар билан таъминлангани юқори баҳоланди.

Дарҳақиқат, биргина Гулистон қишлоқ оилавий поликлиникасини олсак, 200 нафардан ортиқ туғруқ ҳолатида бўлган аёлларга хизмат кўрсатяпти. Яратилган шароитлар она-бола соғлиғидаги ўзгаришларни скрининг тартибида назорат қилиш имконини беради.

Дилмурод МАҲРАМОВ,
"Адолат" социал-демократик партияси туман кенгаши аъзоси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM