Низоли уйнинг 2 та хонаси Қўчқоровага ажратилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ қабулхонасида фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди судьяси Ш.Ғуломов сайёр қабул ўтказди. Тадбирда ўттизга яқин мурожаат тушди.

Ҳолвойи маҳалласида яшовчи Д.Рафиев архив маълумотларига аниқлик киритиш бўйича амалий ёрдам сўради.

Аниқланишича, иш ҳақига доир сақловга олинган ҳужжатларда унинг исми имловий хато билан ёзилган. Бу эса пенсияга чиқишда муаммо туғдираётган экан. Ушбу мурожаат бўйича суд мажлиси тайинланди.

Деҳқонобод маҳалласидан келган Ф.Мирзақобилова эса собиқ турмуш ўртоғи тарбиялаётган фарзандларини ўз қарамоғига олиб беришни сўради. Унинг даъвоси ҳам қабул қилиниб, суд мажлисининг аниқ вақти ва жойи тўғрисида қўшимча хабардор қилиниши белгиланди.

Шунингдек, эгалик ҳуқуқини белгилаш, алимент, никоҳ каби масалаларда мурожаатлар тушди. Ҳар бири бўйича қонуний тадбир белгиланди, ҳуқуқий тушунтириш берилди.

***

Даъвогар О.Қўчқорованинг аризасига асосан, уй-жойга мажбурий тартибда киритиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилганди.

Тушунмовчилик давом этиб келаётгани сабабли давлат ижрочиси судга илтимоснома киритиб, даъвогарни низоли уй-жойнинг айнан қайси хоналарига киритиш ҳақида тушунтириш беришни сўраган.

Судья Ш.Ғуломов Ҳолвойи қишлоғида бўлиб, иш ҳолатини жойида ўрганди. О.Қўчқоровани низоли уй-жойнинг 2 та хонасига киритиб қўйиш ҳақида тушунтириш берилди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM