Жомбойлик "Номаълум аскар" ёд этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хотира ва қадрлаш куни Эски Жомбой маҳалласида ҳам муносиб қаршиланди. 

Байрам арафасида 28-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳудуддаги "Номаълум аскар" ёдгорлиги пойига гул қўйишди. Иштирокчиларга ушбу ҳудуддан урушга кетиб, қурбон бўлган ўғлонлар ҳақида маълумот берилди. Оғир йилларда меҳрибонлик уйи ташкил этиб, хайрия ҳисобига ишлашини таъминлаган қишлоқ халқининг инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар байрамга шукуҳ бағишлади.

Шокиржон ШЕРАЛИЕВ, 
мактабнинг ижодий-маданий масалалар тарғиботчиси.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM