Ижодкор ўқувчи учун рағбат

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

11-умумтаълим мактабида ҳам Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган ижодий кеча ташкил этилди. Тадбирда шоир ва таржимон Ёрмамат Рустамов иқтидорли ўқувчилар учун маҳорат дарслари ўтди.

Жорий йилнинг апрель ойидан ҳар бир мактабда бўлгани каби бизнинг муассасада ҳам ижодий-маданий масалалар тарғиботчиси иш бошлади. Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Ёрмамат Рустамов шу каби қизиқарли машғулотларни тизимли ўтказиб бормоқда.

Байрам тадбирида буюк шоир ижодидан намуналар ўқилди. Асарларидан парча намойиш этилди.

Машғулот давомида “Кимнинг асари мазмунли” танлови ўтказилди. Ижодга рағбати бор ўқувчиларнинг шеър ва ҳикоялари устоз томонидан таҳлил қилинди. Ютуқлари эътироф этилиб, камчиликлари юзасидан маслаҳат берилди.

Машғулотлар ёзги таътилда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

Қундузхон ҲАБИБУЛЛАЕВА,
мактаб директори.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM