Спорт хабарлари

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимиздаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида "Djun Ri Do” спорт тури бўйича очиқ чемпионат ўтказилди. Туризм ва спорт бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 2004-2012 йилларда туғилган йигит-қизлар ғолиблик учун беллашишди.

Мусобақада Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятидан келган 100 нафар ёшлар иштирок этди. Якунда 46-мактаб ўқувчилари Алишер Қуралиев, Дилбек Насимжонов, Орзубек Ҳусанов, Тўлқин Ҳамроқулов ва Сайхона Мамутова 1-ўринни эгаллади.

Шунингдек, яна ўн нафар ёшларимиз 2-, 5 нафар йигит-қизлар 3-ўринни қўлга киритишди.

***

8-умумтаълим мактабида волейбол бўйича ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Тадбирда ўқитувчи ва мураббийлардан таркиб топган 15 та жамоа қатнашди.

1-ўрин 25-мактаб вакилларига насиб этди. Ғолиблар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан тақдирланди.

***

Оқдарё туманида таниқли спортчи, марҳум Одилжон Баҳодиров хотира турнири ўтказилди. Мусобақада стол тенниси бўйича ўсмир ёшлар ўз имкониятларини намой иш этишди.

Турнир Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятидан келган 200 нафарга яқин ёшлар учун чинакам синов майдони бўлди. Бунда туманимиз ёшлари ҳам муносиб иштирок этди. 35-умумталим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар 3 та 1-ўрин, 2 та 2-ўрин ва 1 та 3-ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM