Бир асрлик умр ҳикмати

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Уруш суронлари ортда қолди. Орадан олис 76 йил ўтди. У синовлар бугунги авлод учун эртакдай гап. Аммо орамизда инсон иродаси дош бериши мушкул бўлган имтиҳондан ўтиб, дориломон кунларгача етиб келган меҳнат фахрийлари бор. Халқимизнинг буюк матонатига гувоҳ бўлган, ўзи ҳам ушбу улуғворликнинг бир бўлагига айланган фидойилар.

Туманимизда 27 нафар фронт ортида заҳматли меҳнат қилган нуронийлар истиқомат қилишмоқда. Уларни эъзозлаш тинчлик замонида улғайган авлод учун фарзу қарздир. Хотира ва қадрлаш куни арафасида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари уларнинг хонадонида бўлишди.

Султоной момо Зайниева 1916 йилда туғилган. Бутун умр деҳқончилик қилиб, ҳалол меҳнати билан ўн нафар фарзандини улғайтирди, ўқитди, уйли-жойли қилди. Юз ёш билан юзлашган онахоннинг икки юздан ортиқ невара, юзга яқин эвара, чеваралари бор. 

– Бир аср бадалига бахтни ҳам, ғамни ҳам кўрдик, – дейди С.Зайниева. – Тушунганим шу бўлдики, ҳалол меҳнат ва шукрона билангина киши ўзини бахтли сезар экан. Уруш бошланганида 25 ёшда эдим. Эркаклар юмуши ҳам зиммамизга тушди. У кунлар синов эди. Фарзандларим, невара-эвараларимга кўп айтаман, аввало, юрт, халқ олдидаги масъулиятингни унутма. Бурчингни бажар, ўшандагина бахт нима эканлигини англаб етасан.

Шунингдек, мустақиллик йилларида сарҳадларимиз даҳлсизлигини ҳимоя қилиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ёд этилиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Туманимиз бўйлаб хотира ва қадрлаш тадбирлари давом этмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM