“Қаҳрамон жангчи авлоди эканимиз шараф ва масъулиятдир”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хотира ва қадрлаш куни оиламиз учун шунчаки, сана эмас. Ҳар йили узоқ яқиндан келган меҳмонлар билан оиламиз гавжум бўлади. 90 ёшни қаршилаётган бобом тоғалари – катта бобомиз Аҳмаджон Қурбоновнинг жанговар жасоратларини ҳикоя қилишдан чарчамайди.

Оммавий ахборот воситаларида ёритилган “Польшани озод қилган қаҳрамон” мақоласини ўқигандирсиз. Унда муаллиф “Бугунги дориломон кунлар тинчлик учун жон фидо қилган боболаримиздан бизга мерос қолди. Ирода ва сабот, матонат ва жасоратда улардан ибрат олиш биз учун муқаддас бурчдир” деб ёзади. Дарҳақиқат, мен туғилиб ўсган хонадондан қачонлардир Қаҳрамон жангчи етишиб чиққанини ўйласам, ана шу бурчнинг масъулиятини ҳис қиламан. Ҳар бир ўтган кун учун шукрона келтириш, одамларга кичик бўлса-да, яхшилик қўлини чўзишга интиламан.

Аслида буни биз, набираларига бобом – Яхшилик Эшмуродов ўргатган. У киши ярим асрдан ортиқ таълим тизимида меҳнат қилди. Бир гапни такрорлашдан чарчамайди: “Одамлар ўртасидаги меҳр-оқибатгина дунёни қутқара олади. Бир-бирингизга ёрдам қўлини чўзишдан қочманг!”

Урушдан сўнг 4-5 авлод вакиллари туғилди, улғайди. Ўйлайманки, бу насихатнинг ҳикмати ҳеч қачон эскирмайди.

Дилдора ЯХШИЛИКОВА,
Қўлбости маҳалласи.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM