12-умумтаълим мактабида ўтказилган кўрик-танлов шундай шиор билан ўтказилди. Ўқувчилар билими 3 йўналиш ва 4 шарт бўйича синовдан ўтказилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, истеъдодларни аниқлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш тадбирнинг асосий мақсадидир.
Қизғин баҳслар билан кечган танловнинг “Энг яхши китобхон” йўналиши бўйича Бекзод Мусурмонов, “Буюк аждодларнинг муносиб ворислари” йўналиши бўйича Шерзод Ортиқов, “Энг ёш ҳуқуқшунос” йўналиши бўйича Дилноза Ферузова ғолиб бўлди.
Гулноза ҚОБИЛОВА.