Халқ қабулхонаси: Уч ойда 255 та мурожаат тушди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ қабулхонаси фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялашга ҳар томонлама кўмаклашмоқда. Жорий йилнинг уч ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан 255 та мурожаат тушган. Шундан, 122 таси туман ташкилотларига, 112 таси юқори ташкилот ва бошқармаларга юборилди. Қолган 21 та мурожаатчига шу ернинг ўзида тегишли тушунтириш берилди.

Эътиборлиси, аҳолидан тушган муаммоларнинг 141 таси ижобий ечим топди. 55 таси эса ҳуқуқий маслаҳат бериш йўли орқали ҳал этилди.

Ушбу мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, кўпчилиги алимент ундириш масаласида эканлиги аён бўлади. Моддий ёрдам олиш, иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш масаласида 52 та қайд этилган. Газ, электр-энергияси ва сув таъминоти масаласида 33 та мурожаат рўйхатга олинган.

Бундан ташқари, ўтган вақт давомида сектор раҳбарлари ёшлар билан 40 дан ортиқ учрашув ўтказди. Ушбу учрашувларда 1265 нафар ёшлар томонидан 462 та масала кўтарилди. Ўрганишлар натижасида, уларнинг 129 таси қаноатлантирилгани ва 168 тасига тушунтириш берилгани маълму бўлди. Қолган 165 та масала кўриб чиқиш учун назоратга олинган.

Қаҳрамон РАҲМАТОВ,
Халқ қабулхонасининг етакчи мутахассиси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM