Тарбияда ҳалоллик муҳим

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мактабгача таълим жамият тараққиётининг муҳим йўналишларидан саналади. Бу соҳада ҳалол, шаффоф механизмни яратмай туриб, тизимни ислоҳ қилиш мушкул. Тўрт йил аввал алоҳида вазирлик сифатида ташкил этилган соҳа ҳанузгача муаммолар гирдобида қолаётгани кишини ўйга толдиради. Жумладан, қариндош-уруғчилик, манфаатлар тўқнашувига асосланган бошқарув усули афсуски, кўпчилик мактабгача таълим ташкилотларида сақланиб қоляпти. Бу эса коррупцион жиноятларнинг авж олиши, одамларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Ушбу муаммолар яқинда вилоятимиз ҳокими томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам жиддий муҳокама этилди. Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда аҳоли ва соҳа ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиляпти.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари мактабгача аълим ташкилотларининг иш жараёни билан танишиб, ота-оналар билан суҳбатлашишди. Болаларнинг дастлабки таълим-тарбиясига замонавий ёндашувларни жорий этиш, тарбиячилар ўртасида  соғлом рақобатни кучайтириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳариди, тақсимотида виждонан иш тутиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашувлар давом этмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM