Достонбек ва Миршариф мактаб партасидаёқ талаба бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Умумтаълим мактабларининг фаолият самарадорлигини ҳадемай бошланадиган олий таълим муассасаларига қабул жараёни ҳам белгилайди. Бинобарин, ўқувчининг кўрсаткичи устоз меҳнатига бериладиган энг ҳаққоний баҳодир.

Эътиборлиси, хорижий муассасаларга имтиҳонлар давом этаётган шу кунларда мактаблардан қувончли хабар кела бошлади. Жумладан, 40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби битирувчилари Достонбек Исломов ҳамда Миршариф Азимжонов муддатидан аввал талаба бўлиш бахтига муяссар бўлибди.

– Бу йилги битирувчилардан умидимиз катта, – дейди мактаб директори Шоҳиста Намозова. – Достонбек ва Миршариф жорий йилнинг дастлабки қалдирғочлари бўлди. Ҳар иккиси Пучон университетининг архитектура йўналишига ўқишга қабул қилинди. Уларнинг ортидан бошқа ўқувчиларимиз ҳам юқори натижалар қайд этишига ишонамиз.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM