Ёшлар учун ажратилган ер олиб қўйилмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун “Акс-садо” телеграм канали орқали “Ёшлар учун ажратилган ер майдони туман ҳокимлиги томонидан қайтариб олинмоқда” мазмунида пост эълон қилинди. Унда туманимиздаги Зарафшон маҳалласида истиқомат қилувчи Нодирбек Марупов видеомурожаат йўллаб, Президент топшириғи асосида ўзига ажратилган экин ерларининг бир қисми ҳокимият вакиллари томонидан асоссиз равишда бошқа бир фуқарога бериб юборилаётганини айтади.

Сўз юритилаётган ҳудуд ўрмон хўжалиги балансида бўлган ер майдонлари таркибига кириши аниқланди. Ҳақиқатан ҳам Н.Маруповга вақтинча фойдаланиш учун 1,2 ер майдони ажратилган. Аммо бу видеомурожаатда айтилганидек, Президент ташаббуси билан ёшлар учун ажратилган “10+1” лойиҳаси доирасида эмас. Мурожаатчи жорий йилнинг февраль ойида ўрмон хўжалиги билан иккиламчи ижара тўғрисида шартнома тузган. Кўп ўтмай хўжалик раҳбарияти билан ихтилоф келиб чиққади. Ушбу вазият ортида Н.Марупов интернет тармоғида чиқиш қилади. Аслида, масалага туман ҳокимлиги ёки қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари алоқадор эмас.

Ўрмон хўжалиги туманга бўйсунмайдиган мустақил ташкилот. Шундай бўлса-да, Нодирбек Марупов ҳамда Ўрмон хўжалиги ўртасида юзага келган келишмовчилик ҳокимлик воситачилигида бартараф этилди. Айни пайтда мурожаатчига шартнома субъекти бўлган ер майдонлари вақтинча фойдаланиш учун қайтариб берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM