Тумандаги қабристонлар ободончилиги муҳокама этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ободонлаштириш бошқармасида соҳада фаолият юритаётган ишчи-ходимлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда бошқарманинг бир йиллик фаолияти таҳлил қилинди. Асосий эътибор қабристонларнинг бугунги аҳволи, ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишида учраётган муаммоларга қаратилди.

Тадбирда туман ҳокими Қаюм Собиров қатнашди ва сўзга чиқди.

Туманимизда 68 та қабристон мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирига назоратчи, ободонлаштириш бошқармаси вакили бириктирилган. Ўтган йили бошқарма ихтиёрига  46 миллион сўмлик шлакоблок-ғишт қуйиш аппарати харид қилинганди. Натижада, аксарият қабристонларни девор билан ўраб олиш муаммоси бартараф этилди. Жумладан, бир йил давомида 5 та қабристонни девор билан тўлиқ ўраб олишга эришилди.

Жорий йил бошида тизим тасарруфига 5 гектар майдон ажратилиб, гул етиштириш учун ихтисослашган иссиқхона ташкил этилганди. Яқинда 2 миллиард сўм эвазига 3 та йирик юк автомобили харид қилинди. Туман ҳокими ушбу имкониятлардан тумандаги қабристонларни обод қилишда ҳам фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Тадбирда ходимлар таклиф-мулоҳазалари ҳам эшитилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM