Турк ва афғон сармоядорлари туманимизда қандолат цехи очмоқчи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлигида мамлакатимизга сармоя киритиш истагида бўлган хорижлик ишбилармонлар билан мулоқот ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Саъдуллаев, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринборсари Д.Атабоев қатнашди.

“Вағашти ширинликлари” масъулияти чекланган жамияти ходимлари иштирокида ўтган мулоқотда туркиялик Абдулло Раҳимий ҳамда афғонистонлик Қудратилло Заҳирий томонидан билдирилган таклифлар муҳокама этилди. Шунингдек, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш юзасидан музокара ўтказилди.

Акрам Саъдуллаев сўз олиб, ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигига эътибор қаратди. Юртимизда хорижий тадбиркорлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Музокара якунида “Вағашти ширинликлари” МЧЖ негизида қиймати 50 минг АҚШ доллари бўлган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини рўёбга чиқариш бўйича келишиб олинди.

Сардор АБОБОВ,
туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM