Тадбиркорлар кенгашида муҳим мавзулар муҳокамага қўйилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда ташкил этилган тадбиркорлар кенгашининг иккинчи йиғини бўлиб ўтди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича вилоят ҳокими ёрдамчиси Нозир Ибрагимов қатнашган тадбирда 4 та асосий масала кўриб чиқилди.

Кенгашнинг 23 март куни ўтказилган биринчи йиғинида тадбиркорларни қийнаб келаётган айрим муаммолар ўртага ташланганди. Уларнинг ижроси бўйича туман ҳокими ўринбосари А.Саъдуллаев ахборот берди.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини ошириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг реал даромад манбаини шакллантириш мавзуи ҳам муҳокама этилди. Қўшимча иш ўринлари яратиш, касаначиликни ривожлантириш юзасидан барча имкониятларни сафарбар этишга келишиб олинди.

Туманнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар, жумладан 1- ва 2-саноат ҳудудида ободонлаштириш ишлари бўйича таклифлар эшитилди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM