Ифторлик дастурхонининг кўрки

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Нишолда хуш кўриб, истеъмол қилинадиган ширинлик. Тухум, шакар, доривор илдиз қўшилгани учун кишига қувват ва яхши кайфият бағишлайди. Рамазон ойида махсус тайёрланиши ҳам шундан.  

Қандолатчилик биз учун ота касб. Авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Нишолдани тайёрлаш техникаси жуда оддий. 7 кило шакар, 7 дона тухум, 3 пиёла бих илдизи ва 2 чой қошик ванилин солиб, икки челакка яқин ширинлик тайёрлаш мумкин. Оддий мевали дарахт шохлари ёрдамида бир соат кўпиртирамиз. Бундай усул маҳсулотга ўзгача там бағишлайди.

Нишолдани ифторлик ва саҳарлик дастурхонига бирдек тортиш мумкин. Унинг мазасидан баҳраманд бўлган кишини йил давомида аъло кафият тарк этмайди.

Ҳамид ҲАЙИТОВ, Найман маҳалласи.

***

Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ олган сурат.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM