Фарангизнинг ютуғидан қувондик

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Севимли” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Бизнинг фахримиз” кўрсатуви ёшлар учун ўзига ишонч ва мотивация берадиган лойиҳалардан бири саналади. Эътироф жоизки, бунда иштирок этган йигит-қизлар олдига мақсад қўйиб, янада юқорироқ марраларни кўзлашга ўрганади. Жомбойликлар орасида ҳам лойиҳанинг мухлислари кўп.

Яқинда 8-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Фарангиз Мамараимова кўрсатувда иштирок этиб, финалгача етиб борди. Билими, одоби ва хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган қизимиз дунёқараш борасида ҳам илғорлигини намойиш этди. Мамлакатимизнинг турли чеккасидан келган ўқувчилар орасида 1-ўринни эгаллади.

Ниёз УМИРОВ.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM