Содда, халқчил ва буюк

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

35-умумтаълим мактабида элимизнинг суюкли фарзанди Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллиги шу ном билан нишонланди. Ўқувчилар шоир ижодининг энг сара намуналарини ёд айтишди.

– Мустақилликнинг илк йиллари халқимиз учун осон кечмаган, – дейди мактаб директори Н.Облоқулова. – Шундай синовли паллада Муҳаммад Юсуф ўзининг содда, халқчил сатрлари билан элга ишонч, эртанги кунга умид бағишлади. Минглаб янги давр ёшлари қалбида шоир ижоди орқали Ватанга муҳаббат шаклланди. Унинг энг катта хизмати ҳам шунда.

Дарҳақиқат, Муҳаммад Юсуф чиракам халқ шоири эди. Қисқа ва сермазмун ҳаёти давомида содда ва буюк мерос қолдирди.
Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, "Адолат" социал-демократик партияси туман кенгаши вакиллари, депутатлар иштирок этди.

Дилмурод МАҲРАМОВ,
"Адолат" СДП туман кенгаши қошидаги "Ёшлар қаноти" раиси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM