Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари давом этяпти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Яқинда "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори эълон қилинди. Унга кўра, жойларда тинчликни улуғлаш, Ватанга садоқат, дўстлик ва бағрикенгликни тараннум этишга қаратилган тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Шундай тадбирлар туманимизда ҳам ўтказиляпти. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Самарқанд гарнизони ҳамда тегишли ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида ўтган тадбир айниқса, қизғин чиқишларга бой бўлди. Тадбирда истеъдодли ўқувчилар томонидан куй-қўшиқ ва саҳна кўринишлари ижро этилди. Ҳарбий хизматчилар уруш даври акс этган театр томошаси билан меҳмонларни ҳушнуд этишди.

Тадбирлар ҳар бир маҳалла, таълим муассасаларида давом этиши кўзда тутилган.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM