Туманда давлат хизматларини кўрсатиш сифати тақдимот қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида туман давлат хизматлари марказига пресс-тур ташкил этилди.

Иштирокчилар фуқаролар учун яратилган шароитлар, мурожаатларни қабул қилиш ҳамда махсус жиҳозланган мобил автобусда аҳолига сайёр хизмат кўрсатиш жараёни билан танишишди. Бундан ташқари, хизматлардан фойдаланаётган фуқаролар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг давлат хизматлари кўрсатиш сифати борасидаги фикрларини ўрганишди.

Шунингдек, журналистларга субсидия олиш тартиби, бугунгача мазкур йўналишда келиб тушган мурожаатлар, кўрсатилган хизматлар ва соҳадаги янгиликлар бўйича маълумот берилди. Марказга ўрнатилган замонавий ускуналар, тез орада берилиши режалаштирилаётган янги намунадаги кадастр паспортининг тақдимоти ўтказилиб, унинг афзалликлари тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир давомида тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш, электрон рақамли имзо калитини олиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM