14 миллионлик жарима

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жиноятнинг жин кўчаларида адоқ бўлмайди. Бу йўлга кирган киши фақат бир манзилга – муқаррар жазо етиши мумкин. Жомбойлик Р.М. буни кеч англади. Сўнгги надомаддан эса фойда йўқ. Унинг қилмишини атрофлича муҳокама этган суд яна ҳам бағрикенглик қилди. Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади.

Давлат фойдасига тўланиши зарур бўлган 14 миллион 188 минг сўмлик жиноий жаримани ундириш юзасидан мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан иш қўзғатилди.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига кўра, қарздорга суд ҳукмини ихтиёрий адо этиш учун муддат берилди. Тушунтириш ишлари ўз натижасини бериб, жиноий жарима давлат бюджетига тўланди.

Бахтиёр УМАРОВ,
МИБ туман бўлими давлат ижрочиси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM