Сардорлар сарҳисобга тайёрми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Энг намунали мактаб сардорлар кенгаши” кўрик-танловининг туман босқичи якунланди. Ёшларнинг салоҳияти, дунёқараши, мақсадга интилишини оширишга қаратилган тадбирда юз нафардан ортиқ ёшлар қатнашди.

– Ёшлар иттифоқи ўқувчилар келажаги учун социал лифт бўлиб хизмат қилиши керак, – дейди туман кенгаши раиси А.Гулямов. – Бугунги мактаб сардорлари эртага раҳбар ходимга айланади. Танловнинг аҳамияти ҳам шунда. Вилоят босқичида ҳам вакилларимиз муносиб иштирок этишади, деган умиддамиз.

Йигит-қизлар “Бу бизнинг фаолият”, “Имкониятларимиз” ва “Интеллектуал ринг” шартлари бўйича беллашишди. 28-умумтаълим мактаби ўқувчилари биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM