МЧЖ кредитни қайтармаганди...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Mahbuba gaz servis” маъсулияти чекланган жамияти учун бир вақтлар акциядорлик-тижорат “Халқ банки” туман филиали томонидан йирик миқдорда кредит ажратилганди.

Қарз – омонат, уни вақти-соати келиб қайтариш қарздорнинг бурчи саналади. Афсуски, МЧЖ раҳбарлари ўз вақтида масъулиятини англашмади. Иш судгача бориб етди.

Иқтисодий ишлар бўйича туманлараро суд қарорига кўра, қарздор ҳисобидан банк фойдасига 161 миллион 868 минг сўм маблағни мажбурий ундириш белгиланган.

Шу асосда, ижро иши қўзғатилиб, банк ҳисоб-рақамларига банд солинди. Мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассадиларга сўров юборилди.

Олиб борилган ҳаракатлар натижасида кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM