Ижодий-маданий масалалар тарғиботчиси ким?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртимизда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган ҳаётбахш ғоянинг аҳамияти тобора ортиб боряпти. Қамровли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари натижасида халқимиз онгу тафаккури ўзгармоқда. Эртанги кунга ишонч ортди. Ушбу жараёнда маънавий-маърифий соҳа самарадорлигининг суст бораётгани, бунга тизимли муаммолар сабаб бўлаётгани ҳам ҳақиқат.

Олайлик, шу кунгача маънавий-маърифий жараёнларни ташкил этишда яхлит тизим мавжуд эмасди. Ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида ҳам етарли ишлар олиб борилмади. 
Мамлакатимиз дунёга юзланаётган бир даврда маърифий ишлар самараси ва таъсирчанлигини ошириш, кўламини кенгайтириш, ёшлар қалбида ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим бўлиб қолди. Шу маънода, 2021 йил 26 март куни қабул қилинган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ўз вақтида қабул қилингани билан аҳамиятлидир.
Аҳамиятлиси, 1 апрелдан умумтаълим муассасаларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилмоқда. Молиялаштириш учун давлат бюджетидан 0,5 штат бирлиги ажратилиши белгиланди. 
Давлатимиз раҳбари имзолаган қарор маънавий-маърифий жараёнларни ташкил этишда яхлит тизим яратилиши, ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ишлари тўғри йўлга қўйилиши учун дастурул амал бўлиб хизмат қилади. Ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда хусусий секторнинг ижтимоий ҳамкорлиги самарали йўлга қўйилишини таъминлаб, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим локомотив бўлиши шубҳақиз.

 

Наргиза УСМОНОВА,
Халқ таълими бўлимининг маънавий-аҳлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъба раҳбари.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM