Мактаб жамоалари ўзаро тажриба алмашади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманда таълим самарадорлигини ошириш, педагоглар ўртасида тажриба алмашиш муҳитини шакллантириш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Бунда “қизил” ва “яшил” мактабларни интеграция қилиш яхши самара бериши мумкин.

13- ва 53-умумтаълим мактаб ўқитувчилари иштирокидаги тадбирда ҳам ушбу жиҳатга эътибор қаратилди. Аниқ, ижтимоий-гуманитар фанлар ва спорт бўйича иккала мактабнинг ўқувчи ва ўқитувчилари беллашди.

– Ўқитувчилар малакаси, ўқувчилар билим-кўникмасини оширишда ўзаро тажриба алмашиш қўл келмоқда, – дейди 13-мактаб директори ўринбосари Шаҳноза Муродова. – Келгусида 1-, 2- ва 54-мактаблар билан ҳам шундай учрашув ташкил этишни мақсад қиляпмиз.

Муслимбек ЎРОҚБОЕВ.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM