Қарийб юз нафар аёл ишли бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Эски Жомбойда замонавий маҳалла маркази барпо этилди. Тадбиркор Мамаюсуф Шодмонов бир неча йил аввал давлат-хусусий шерикчилик асосида маҳалла биноси ва нуронийлар мажмуаси қуришни бошлаганди. Даставвал, кексалар учун тренажер, МФЙ ва савдо дўконидан иборат бино фойдаланишга топширилган эди. Бунёдкорлик ишлари давом эттирилиб, мини-стадион ва нуронийлар чойхонаси қуриб битказилди.

Мажмуанинг очилиш маросимида жамоатчилик вакиллари, фаоллар қатнашди.

– Тўрт йилча аввал бўш турган ҳудуддан обод ва сўлим маскан қуришни бошлагандик, – дейди М.Шодмонов. – Маҳалла аҳлининг фикри, маслаҳатини олдик. Ўз маблағимиз, етмаганига банк кредити ҳисобидан хайрли мақсадимиз бугун рўёбга чиқди. Яқинда аёллар тикувчилик цехини ҳам ишга туширамиз. Элликдан ортиқ киши иш билан таъминланади. 

***

Қўғонсоломон маҳалласида иш бошлаган тикувчилик цехи ва гўзаллик салонида эса "Аёллар дафтари"га киритилган 25 нафар хотин-қизлар доимий даромад манбаига эга бўлди. Улар учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан замонавий тикувчи машинаси ҳамда гўзаллик салони анжомлари ажратилди.

Енгил саноат корхоналаридан буюртма олишда ҳам амалий ёрдам кўрсатилмоқда. 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM