Аёл – бека, унинг ўз уйи бўлиши керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Қаюм Собиров уй-жойга муҳтож, нотурар бино-иншоотларда яшаб турган хотин-қизлар билан учрашди. Аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш, биринчи навбатда эҳтиёжманд аёлларни уй-жой билан таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши экани таъкидланди.

– Аёл – бека, унинг ўз уйи бўлиши керак, – деди ҳоким. – Буни дилдан англаган ҳолда сизларни уй-жой билан таъминлашга бор имкониятни сафарбар этамиз. Субсидияли уй олиш учун аввало, аниқ даромадингиз бўлиши керак. Шуни ҳисобга олиб, ишга жойлаштиришни биринчи ўринга қўймоқдамиз. Меҳнат қилиб, қонуний яратилган имкониятлардан фойдаланиб, уй олишингизда ёрдам беришга тайёрмиз.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда банк мутахассислари томонидан ипотекали кредитлаш тартиби, субсидия тизими бўйича маълумот берилди.

Қайд этиш жоизки, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низом” асосида 22 нафар жомбойлик аёллар рўйхати шакллантирилган. Уларни доимий ишга жойлаштириш, реал даромад манбаини шакллантириш чораси кўрилмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM