Истеъдодга рағбат бўлиши керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маҳалла тизими ходимлари куни туманимизда юқори кўтаринкилик билан нишонланди. Жойларда “Маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждон кўзгуси” умумғояси асосида маънаний-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Бунда миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш, аҳоли иштирокида маданий-кўнгилочар чиқишлар ўтказиш, таниқли шахслар билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қанғли маданият марказида ўтказилган тадбирда Бобур Бобомурод, Шавкат Одилжон, Умид Шодмонов каби элимиз суйган ижодкорлар қатнашди. Ватан, тинчлик, баҳорий кайфият руҳидаги шеърлар, куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Қаюм Собиров қўшалоқ байрамлар билан туман аҳлини табриклар экан, турли соҳаларда эришилаётган ютуқлар, истиқболдаги марраларга қисқача тўхталди. Жомбой ижодий муҳитини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш борасидаги режа-мақсадлар билан ўртоқлашди.

Учрашув давомида бир гуруҳ истеъдодли ёшлар туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

– Шеъриятга ихлосим баланд, – дейди 30-мактаб ўқувчиси С.Суннатов. – Тадбирда пойтахтда ижод қиладиган таниқли устозларга машқларимни кўрсатдим. Маслаҳат ва тавсиялар олдим. Тенгдошларим учун ёзилган илмга чақириқ мавзуидаги машқим эътироф этилди. Туман ҳокими ноутбук совға қилди. Ўз устимда ишлаб, янада яхши шеърлар ёзиш ниятидаман.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM