Коронавирус жомбойимизга хавф солмасин

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда аҳоли ўртасида инфекция билан касалланиш ҳолатлари бироз ортгани таъкидланди. Шу боис мутасадди вазирлик ва идораларга қатор вазифалар белгиланди.

Жумладан, байрам тадбирларини очиқ жойларда ўтказиш, аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлиши, ижтимоий масофа сақлашини таъминлаш, гавжумликнинг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда, маҳаллаларда ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди. Тадбирларни юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш тавсия этилди.

Шунингдек, санитария-эпидемиология хизматига ПЦР лабораториялари фаолиятини тўлиқ қувватларда ташкил этиш, хавфости гуруҳга мансуб қатламни ихтиёрий эмлаш борасида тегишли топшириқлар берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, туманимиз халқига мурожаат қилмоқчимиз.

Аввало, жамоат жойларида, кўчада ниқоб тақиш тартибига қатъий амал қилишимиз керак. Бу борада ҳуқуқбузарликка йўл қўйиш катта миқдорда жаримага ҳам сабаб бўлади. Чунки қонунчиликда белгиланган жавобгарлик ҳали бекор бўлгани йўқ. Бу ўзимиз, яқинларимиз соғлиғи, ҳаёти учун муҳим эканини унутмайлик. Ишонамизки, жомбойликлар "Ниқоб бизнинг дўстимиз" шиори остида карантин қоидаларига амал қиладиган энг намунали ҳудудлардан бири бўлади. 

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM