Аҳоли саломатлиги учун 100 миллиард сўм ажратилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман тиббиёт бирлашмасида эҳтиёжманд аҳоли қатлами учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, Президентимизнинг жорий йил 2 февраль куни сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борадаги ишларни янги сифат босқичига олиб чиқиш белгиланганди. Топшириқ ижросини таъминлашда “O‘zLiDeP” вилоят ва туман кенгашлари томонидан фаоллик кўрсатилмоқда.

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасидаги тадбирда “Соғлом оила – миллат таянчи” мавзуида давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

– Президент Мурожаатномасида 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилиши айтилган, – дейди партия туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари З.Юсупова. – Жараён билан 2021 йилда 11 миллион, 2022 йилда 17 миллион аҳоли қамраб олиниши ва бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. Натижада, юқумсиз хасталикларни 25 фоизгача камайтирилишига эришилади. Ушбу вазифани манзилли амалга оширишда депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM