Найманга маҳалла биноси қурилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сўнгги вақтларда маҳалла тизими фаолиятини тубдан такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида бу айниқса, яққол сезилди. Дарҳақиқат, маҳалла обод бўлса, юрт обод бўлади. Бунда иш тўғри ташкил этилса, жиноят ҳам, ҳуқуқбузарликлар ҳам кузатилмайди. Ишсизлик камаяди.

Туманимизда 38 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият юритмоқда. Улар учун бино-иншоотлар бунёд этиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокими Қаюм Собировнинг Найман маҳалласи фаоллари билан учрашувида ҳам айни шу мавзу муҳокама этилди. Аҳоли учун қулай ҳудуддан маҳалла биносини қуриш мақсадида меҳнат фахрийлари, қишлоқ оқсоқоллари, тадбиркорлар билан кенгашилди.

Учрашув давомида кўплаб таклифлар берилди. Жумладан, Рўзибой Норжигитовнинг собиқ мактабгача таълим муассасаси ёнидан давлат-хусусий шерикчилик асосида янги ва замонавий бино қуриш фикри кўпчиликка маъқул бўлди.

Кун давомида туман ҳокими Кўкгумбаз маҳалласи учун бунёд этилаётган маҳалла биноси қурилишини кўздан кечирди. Ҳар икки маҳалла учун зарур жиҳозлар ажратиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM