Таълим муассасаларида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

30-умумтаълим мактабида иқтидорли, истеъдодли ва билимдон ўқувчилар учун жорий йилдан “Директор стипендияси” таъсис этилгани ҳақида хабар қилгандик. Эътиборлиси, ўтган икки ой ичида ушбу нуфузга сазовор бўлишни мақсад қилган, интилувчан ўқувчилар сони ортган. Ушбу жиҳат инобатга олиниб, март ойида 4 нафар йигит-қизларга стипендия ажратилди.

***

Туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол ҳамда таэквандо бўйича хотин-қизлар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Ғолиб аёллар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Энг фаол ўқувчи ва ўқитувчи” танлови ўтказилди. География фан ойлиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда тумандаги барча мактаблардан вакиллар қатнашди. Уч босқичли танловнинг якуний натижаларига кўра, 40-ИДУМ ўқувчиси Ҳасан Алибоев “Энг фаол ўқувчи” номига лойиқ топилди.

***

22-умумтаълим мактабида баскетбол бўйича мусобақа ўтказилди. “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остидаги тадбирда ўқувчи-ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.

Нигора ҲАЛИЛОВА,

Халқ таълими бўлими методисти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM