Фермер сувсиз қолмаган, аммо...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун zarnews.uz сайтида “Жомбойда фермер сув учун сарсон. Нега?” сарлавҳали мақола чоп этилди. Унда туманимиздаги “Пўлатов Озоджон” фермер хўжалиги иш юритувчиси Саид Ёқубов ғалла майдонларига сув берилмаётгани, мурожаатлари жавобсиз қолаётгани, натижада ҳосил хавф остида қолишидан шикоят қилади.

Дарҳақиқат, ушбу хўжалик майдонларини суғоришда муаммолар юзага келган. Бунга омил бўлган айрим жиҳатларга тўхталиб ўтсак.

Ғалла парвариши технологияси экинни декабрь сўнггигача суғоришни талаб этади. Шундагина уруғ тўйиниб сув ичади, саратон иссиғига бардошли бўлади. Қолаверса, янги мавсумга ҳозирлик кўриш, баҳорги юмушлар олдидан ариқ-зовурларни тозалаш учун ҳам январь бошланмай туриб суғориш тадбирларини якунлаш керак.

Афсуски, “Пўлатов Озоджон” фермер хўжалиги раҳбари ва иш юритувчилари ушбу жиҳатларни ҳисобга олмай, суғориш учун навбати келганида имкониятдан фойдаланмаган. Декабрь ойида суғориш экинга зарар етказади, деган важ билан муҳим агротехник тадбирни пайсалга солиб келган.

Фермер хўжалиги балансидаги ички ариқларни ўз вақтида қазилмагани ҳам муаммога сабаб бўлмоқда. Бу эса Манғит ариғида жойлашган тақсимлаш иншоотининг нурашига олиб келган. Уни таъмирлаш ва тиклаш фермер зиммасида бўлишига қарамай, амалий ёрдам сифатида туман ирригация бўлими томонидан таъмирланди. Бунинг учун 6 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

“Январь ойида Жомбой тумани сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раҳбари Абдумутал Ризаевга сув беришда ёрдам сўраб мурожаат қилганимда у киши олдиндан сув учун 1,5 миллион сўм тўлашимни айтди. Февраль ойида банкка айтилган маблағни тўлаб, сув олиш учун ариза ҳам бердим, лекин ҳалигача сув берилгани йўқ”. Мақоладаги ушбу жумлалар кишини ўйга толдиради. Чунки Абдумутал Ризаев сув истеъмолчилари уюшмаси эмас, ирригация бўлими раҳбари саналади. Ирригация бўлими эса бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот. Табиийки, фермердан ҳеч қандай бадал талаб қилинмайди. Сув истеъмолчилари уюшмаси буткул бошқа тузилма бўлгани ҳолда, уларга аъзолик бадали сифатида тўланган маблағни ирригация бўлими талаб қилди, дейиш куракда турмайди.

“Каналда ҳеч қандай таъмирлаш бўлаётгани йўқ...”, “Сув берилмади...”

Бу жумлаларнинг ҳақиқатдан қанчалик йироқлигини суратлар тасдиқлаб турибди.

Таҳририятнинг мурожаатни ўрганишга жалб этилган мухбири атрофдаги бошқа фермерларнинг фикри билан ҳам қизиққанида вазият аслида қандай бўлганини тушунган бўларди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM