Газарма эътибордан четда эмас

Facebook ижтимоий тармоғидаги “МY5 (club) NEW” саҳифасида Жомбой тумани, Сўхмон маҳалласи истиқомат қилувчи Акмал Ҳасанов 24 февраль куни мурожаат-пост қолдирган. Унда қайд этилишича, Газарма қишлоғининг ички йўллари узоқ йиллардан бери таъмирланмаган, шунингдек, аҳоли табиий газ тортилмагани сабаб қиш кунларида муаммоларга дуч келмоқда.

Фотолавҳада акс этган кўчаларга жорий йил учинчи чорагида тош тўшалиши белгиланган бўлиб, бу борада лойиҳа ҳужжатлари тайёрланган. Табиий газ билан таъминлаш эса, ҳудуднинг ноқулай жойлашуви сабаб имконсиз. Шундай бўлса-да, аҳоли суюлтирилган газ билан таъминлаб келинмоқда.

Аҳоли талабига кўра, ҳудудда сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM